Ўзбекистон 2014 йилда 102 тонна олтин ишлаб чиқарди.

30 Mar 2015 03:13 75
104,095
Central Asia Media Download
524 44

Ўзбекистон 2014 йилда 102 тонна олтин ишлаб чиқарди. Clip Video - Ўзбекистон 2014 йилда 102 тонна олтин ишлаб чиқарди.

United States Geological Survey дастлабки баҳолашларига кўра, 2014 йилда Ўзбекистонда 102 тонна олтин қазиб олинган. Хитой 450 тонна кўрсаткич билан етакчига айланди. Австралиянинг кўрсаткичи – 270 тонна, Россия – 245, АҚШ – 211, Канада – 160, ЖАР ва Перу – 150, Мексика – 92, Гана – 90, Бразилия – 70, Индонезия – 65 ҳамда Папуа-Янги Гвинея – 60 тонна. Маълумотларга кўра, Ўзбекистон 2012 йилда 90 тонна олтин ишлаб чиқарган. 2011 йилда бу кўрсаткич 91 тоннани ташкил этган эди.
Ўзбекистонда олтин асосан Навоий ва Олмалиқ тоғ-металлургия комбинатларида ишлаб чиқарилади. Ўзбекистон давлат геология қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ҳозирги кунда 41 та олтин кони очилган бўлиб, уларнинг тўққизтасида олтин қазиб олинади. Маълумки, ҳар қандай давлат худудидаги ер ости ва усти табиий бойликларини аслида Аллоҳ Таоло инсонлар учун яратган.
Демак, бу давлатнинг ҳар бир фуқаросига бу бойликлардан улуш тегиши керак. Пайғамбаримиз ўз хадисида жамоат ҳақини аниқ белгилаб берган. Демак, мусулмон ёки мусулмон эмаслиги, табиий бойлик қазиб олинаётган жойда яшаётган ёки у ердан узоқда яшаётганидан қатъий назар Ислом давлатининг ҳар бир фуқароси бу бойликлардан ўз улушига эга бўлади.
Таққослаш учун нефтга бой араб давлатларида ўз фуқароларига нефт фондидан қандай улуш ажратилаётганини кўриб чиқайлик:
Қувайт: Агар оилада балоғат ёшига етмаган болалар бўлса, бу оила ҳар қандай солиқлардан озод қилинади. Қувайт фуқароси дунёнинг қайси мамлакатидаги билим даргоҳида илм олмоқчи бўлса, ётоқхона ва ўқиш харажатлари давлат томонидан тўланади. Қувайтда янги туғилган чақалоқ номига банкда ҳисоб рақами очилиб, 3000$ АҚШ доллари миқдорида пул ўтказилади ва мунтазам нефт фондидан улуш қўшилиб туради.
Бирлашган араб амирлиги: Бу ерда янги оила қураётган ёшларга нефт фондидан 100000$ АҚШ доллари миқдорида тўёна берилади. Оиладаги ҳар бир туғилган болага 20000$ АҚШ доллари миқдорида суюнчи пули ва уй қуриш учун ер участкаси ажратилади.
Яман фуқаролари уй ижара хақи тўлашдан бутунлай озод қилинган. Жамоат транспорт деярли текин. Жуда хам кам, арзимаган миқдорда солиқ тўлашади.
Саудия: Ҳар бир фуқаро уй ёки ер участкаси сотиб олиш учун 80000$ АҚШ доллари миқдорида давлатдан процентсиз қарз олиш хуқуқига эга. Бепул тиббий хизмат таъминланган. Фуқароларнинг чет элда қилдирадиган ҳар қандай жарроҳлик амалиётларининг харажатларини давлат тўлайди.
Ўзбекистон чет элга олтин, уран моддаси, пахта, табиий газ, мис, минерал ўғитлар, металлар, озиқ-овқат ва текстил махсулотлари ва автомобил экспорт қилади ва ҳар йили 15 миллиард АҚШ доллари миқдорида даромад олади.
Хўш, бу бойликлардан Ўзбекистон фуқароларига қандай улуш тегяпти?


Tags: centralasiamedia, islam, kazakhstan, uzbekistan, uzbek, kyrgyzistan, karimov, gulnara, yangiliklar, новости

Related of "Ўзбекистон 2014 йилда 102 тонна олтин ишлаб чиқарди." Videos